Ой жамолинг эслатиб мудом.
Шу кеч ой ҳам роса тўлибди.
Сени илк бор кўрган кунимга.
Мана бугун тўрт йил бўлибди.
Шу тўрт йилда дилларим қувнаб,
Кўнглим торин созига ўйнаб,
Яшаб ўтдим, лаҳзалар санаб,
Мана бугун тўрт йил бўлибди.
Исминг дилга солганларимга,
Ишқ куйини чолганларимга,
Сени севиб қолганларимга,
Мана бугун тўрт йил бўлибди.