Аёлга қўл кўтариш эркак ишимас,
Уларни авайлаш ва севиш даркор.
Аммо жанжалга сабаб битта кишимас,
Аёлда ҳам озгина барибир айб бор.
Яхши гапга инидан чиққанда илон,
Ширин сўзлар ёрга ҳам ёқади ишон.
Жахл чиқса кетади дейишар ақл,
Жахлда гап қайтарган хотин ҳам нодон.
Бахтли турмуш қуришни истаган аёл
Уришишни, бақиришни қилмасин хаёл
Баъзида жим бўлиб сукут сақлашни
Эпласа бас, калтаксиз яшар бемалол.