Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» АЁЛЛАР "ЛОГИКАСИ":
-...Эр уйга кеч қайтса: "Қайси жононингизнинг олдидан келяпсиз?" 

-...Эр уйга эрта қайтса: "Одамларнинг эри кечаю кундуз тиним билмайди, бу кишим эса..." 

-...Эр иш билан жуда банд бўлса: "Ижарачидан фарқингиз қолмади!" 

-...Эр кам пул топса: "Бу пулга мушук офтобга чиқмайди-ку!" 

-...Эр кўп пул топса: "Босар-тусарингизни билмай қолиб, а!" 

-...Эр кам ишлаб, кўп пул топса: "Нима, қарокчига эрга текканманми?" 

-...Эр кўп ишлаб, кам пул топса: "Шунчалик хам ахмок бўладими одам?" 

-...Эр уй ишларига ёрдамлашмаса: "Мен бу уйда чўриманми?" 

-...Эр уй ишларига ёрдамлашса:"Тинчгина телевизорингизни томоша қилинг, ишимга аралашмай". 

-...Эр гул совга қилишини билмаса:"Маданиятсиз, ўқимаган!" 

-...Эр гул совга қилса:"Шунинг пулига бир кило гўшт олсангиз, бир хафта ердик". 

-...Эр ширин гаплар билан эркаламаса: "Дугоналарим айтганди-я, ҳаммаси тўйгача, деб..." 

-...Эр ширин сўзлар билан эркаласа: "Тинчликми, бунақа гапларни кимдан ўргандингиз?"

Хурматли аёллар биз эркаклардан нима хохлайсиз…..??? 
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: ЛОГИКАСИ:, аёллар

Реклама
Популярные клипы
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20