Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» Азизим
Хайр демоқ осонми сизга,
Қанча бахтни кетдингиз олиб.
Қишлоқнинг чанг кўчаларига
Шундай гўзал шаҳардан тониб.

Ортингизга орқалаб олган,
Хотиралар кетгандир қариб.
Изингизга интизор қолган
Унутгандир қишлоқи, ҳариб.

Юзингизни бурманг ёв қараб,
Садоқат деб сотманг сафсата.
Лабларимга сигарет улаб,
Кечаларда ўйнайман қарта. 

Энди тонглар отади оғир,
Болишларга бошим етмаган.
Сизгача ҳеч биттаси ахир,
Мени бундай ташлаб кетмаган. 

Бахтли бўлинг майли, қайсар қиз,
Тупроқларни лой қилиб ўйнанг.
Фақат пули тугагач, ёлғиз
Қолганларни унутиб қўйманг!

Муаллиф: Лочинбек
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: Азизим

Похожие новости

    Реклама
    Популярные клипы
    Опрос
    Оцените мой сайт
    Всего ответов: 20