Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» Ҳисоблашмайдилар қиз кўнгли билан.
Ҳатто игнани ҳам сўраб олурлар,
Эгасин кўнглига қараб олурлар.
Лекин дил маҳрини яйраб олурлар-
Ҳисоблашмайдилар қиз кўнгли билан!

Келинлик сарпоси – алдамчи баҳор,
Қалбида изиллаб йиғлайди изҳор.
Оппоқ кийимига ишонмай зинҳор,
Ҳисоблашмайдилар қиз кўнгли билан! 

Орзулар карвонин ғамлаб олганлар,
Кўзларин ёлғондан намлаб олганлар.
Палахмон тоши деб номлаб олганлар
Ҳисоблашмайдилар қиз кўнгли билан. 

Тақдир деганлари асли ҳақдир,
Аммо бу ишларда қора ранг оқдир.
"Маслаҳат оши”да хал бўлган тақдир –
Ҳисоблашмайдилар қиз кўнгли билан. 
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: қиз, билан., Ҳисоблашмайдилар, кўнгли

Реклама
Популярные клипы
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20