Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» ЁМҒИР ЁҒАР
Ишқнинг берган озорлари, 
Хаста дилга нишдек ботар. 
Қучса севгим хаёллари, 
Бўзлаб - бўзлаб ёмғир ёғар. 

Кўз ўнгимда ойдек юзи, 
Менга айтган ҳар бир сўзи. 
Мен қайданам севдим ўзи, 
Кўзларимдан ёмғир ёғар. 

Тўлин ойга ҳамроҳ бўлиб, 
Туним бедорликда ўтар. 
Тунда ойга дардим айтсам, 
Кундуз тинмай ёмғир ёғар. 

Ёмгир ёғар, ёмғир ёғар, 
Дардларимни сезиб ёғар. 
Ёмғир ёғар, ёмғир ёғар, 
У ҳам ишқдан безиб ёғар. 

Суйиб - суйиб қучолмайин, 
Ёр тафтидан куёлмайин. 
Қолсам уч кун кўролмайин, 
Кўзларимдан ёмғир ёғар. 

Ёр васлига етолмасам, 
Кўлларидан тутолмасам, 
Севгим изҳор этолмасам, 
Севгим сўзлаб ёмғир ёғар. 

Боғ оралаб юрганимда, 
Гулзорларга кирганимда, 
Хаёл суриб турганимда, 
Гулзорларга ёмғир ёғар. 

Ёмғир ёғар, ёмғир ёғар. 
Кўзларимдан ёмғир ёғар. 
Ёмғир ёғар, ёмғир ёғар. 
Севгим сўзлаб ёмғир ёғар.
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: ЁҒАР, ЁМҒИР

Реклама
Популярные клипы
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20