Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» Ёрилтооош...
Ёрилгин, тош, ёрилгин... 
Тош юраклар эзилди. 
Кипригимнинг учида 
Кўзёш қатор тизилди... 
Дийдорини кўрмаган 
Буюгимни ер олди, 
Улки, менга ёруғ йўл, 
Буюк мақсад беролди... 
Ёрилгин, тош, ёрилгин, 
Тиғлар тушди кўксима. 
Ҳар кўрганда суратин - 
Армон эслаб, ўксирман... 
Таъкидларди: 
"- Эгилма! 
Элим сеники, болам! 
Қуёшларни қўндирган - 
Йўлим сеники, болам!" 
Йўл бошида турибман - 
Қалбим тўла ғам-алам; 
Кўнглим ёришсин учун 
Етишмайди бир одам... 
Ёрилгин, тош, ёрилгин, 
Йўлим тўсма муттасил! 
Дийдорига етардим - 
Бўлса эди бир фасл... 
Нур ёғилган юзининг 
Нурларини кўрардим, 
Орзуим ушалди, деб 
Осмонларда юрардим... 
Соҳибқирон изларин 
Босиб юрган бу инсон -
Истиқлол, Ватан учун 
Фидо қилган эди жон... 
Ёрилгин, тош, ёрилгин! 
Тўлиб кетдим, тўкилай! 
Армон бўлиб ушалган 
Орзуимни не қилай?.. 
Куйиб кетдим, дудим йўқ, 
Ичимда ўт, билмаслар. 
Етиб борсам, 
Ярлақаб, 
мени дуо қилмаслар... 
Мана, бугун қаршингга 
Бўзлаб келдим, юкиниб.
Менга дунё керакмас, 
Сўраганим - ўтиниб:
Ёрилгин, тош, ёрилгин, 
Мен Бобомни кўрайин, 
Дийдорига тўяйин... 
Ёрилтооош...
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: Ёрилтооош...

Похожие новости

    Реклама
    Популярные клипы
    Опрос
    Оцените мой сайт
    Всего ответов: 20