Бугун тонгнинг отмоқлиги амримаҳол,
Бугун йиғлаб уйғонади Ўзбекистон.
Юракнинг ҳар зарбасида битта савол,
Бизни ташлаб кетдингизми,жон Отажон.
[ Uzbekona.Uz ]
Гурсиллаган қадамингиз қайда энди,
Кулиб турган кўзларингиз кўрмоқ армон.
Юрт Отаси жаннат деган жойда энди,
Бугун йиғлаб уйғонади Ўзбекистон!
[ Uzbekona.Uz ]
Бел боғлайди миллион - миллион ўғлонингиз,
Фиғонлардан тарс ёрилиб кетар осмон.
Обод бўлсин энди охир маконингиз.
Сўнги йўлга кузатади Ўзбекистон.
[ Uzbekona.Uz ]
Ўлим ҳақдир. Сизни Оллоҳ сўраб олди.
Қаранг Ота кўз ёшларим алвон - алвон.
Бузрукворим,сиздан буюк мерос қолди,
Юрагига кўмар сизни Ўзбекистон!