Юртбошилик мақоми сизга насиб этибди,
Ташвишлару ғуборлар юраклардан кетибди.
Ислом отам ўрнига шон ила Шавкат келди,
Отанинг руҳлари шод бўлиб бундан ўтибди.
Яратган эгам сизга берсин кучу қувватни,
Юртимиздан ҳайдайсиз кераксиз хилт, иллатни.
Сўзларингизни тинглаб шукроналар этаман,
Оқил-ку юртбошимиз улуғлайди миллатни.
Мен бир оддий бандаман, Муҳаммаднинг уммати,
Сизга омад тилайман Парвардигор ҳурмати.
"Эски Қиёт” қизи-ю Дашёқ қишлоқ келини,
Хоразм фарзандиман, Хива қадр-қиммати.
Хожианбар волидам юзга қараб кетдилар,
Падари бузрукворим азиз бўлиб ўтдилар.
Улардай ёш, назарни Оллоҳимдан сўрайман,
Ўзбек халқим минг шукур ниятига етдилар.
Маҳфиратли эгамдан узоқ умр тилайман,
Эл учун фидо бўлиб кўп ишларни қилай ман.
МАҲФИРАТ