Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» Охим сенга боргайми етиб?
Шоир Бахтиёр Турсунов.

Сени севдим унутиб ўзни,
Ёшлантириб ғамгин бу кўзни,
Севганидек аёз шу кузни,
Севдим дилим поралар этиб,
Оҳим сенга боргайми етиб?

Чаманларда гул ғунча очди,
Барча дилдан гуноҳлар қочди,
Дилимга қўрқувлар уруғин сочди,
Севдим юзим қоралар этиб,
Оҳим сенга боргайми етиб?

Сабо елди сахар чоғлари,
Чаман бўлди севги боғлари,
Лолаларга тўлди тоғлари
Севдим чорасизга чоралар этиб,
Оҳим сенга боргайми етиб?

Дилдорларни дили нурафшон,
Кулгуларга тўлган ҳар оқшом,
Менда сахар бўлганида шом,
Севдим ўзни бечоралар этиб,
Оҳим сенга боргайми етиб?

Ёнимдасан, узоғим ўзинг,
Мухаббатга тузоғим ўзинг,
Юрагимни бир оҳи ўзинг
Севмаганни дилдорлар этиб,
Оҳим сенга боргайми етиб?

Тушунарсан мени бир куни,
Ёлғиз қолган ўшал бир туни,
Йўқолса гар оиланг устуни,
Юрагингни поралар этиб,
Оҳинг менга келгайми етиб?
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: Охим, сенга, боргайми, етиб?

Реклама
Популярные клипы
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20