Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» Умр ўтиб бўлди... Қайда эдингиз?!
Тонглар отар-отмас тутар сўроққа,
Савол-жавоблардан руҳият ҳолсиз.
Кундузлар,кечалар солар қийноққа,
Умр ўтиб бўлди...
Қайда эдингиз?!

Тўрт фасл ҳаммаси баҳор чоғлари,
Гуллаб турганида ёшлик боғлари,
Пойимда ястанса ғурур тоғлари,
Умр ўтиб бўлди...
Қайда эдингиз?!

Қўл чўзсам осмонга етгулик эди,
Кут деса,умрбод кутгулик эди,
Ўлим ҳам шунчаки кетгулик эди,
Умр ўтиб бўлди...
Қайда эдингиз?!

Изимни қирқ йигит талашганида,
Бошқалар орзулаб қарашганида,
Ёмонлар гўрга ғиш қалашганида,
Умр ўтиб бўлди...
Қайда эдингиз?!

Суймаган сочимга тегса титраган,
Тунларни тонгларга улаб йиғлаган,
Айбдор бир ўзим, сизни кутмаган,
Умр ўтиб бўлди...
Қайда эдингиз!?
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: бўлди..., Қайда, эдингиз?!, умр, ўтиб

Похожие новости

Реклама
Популярные клипы
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20