Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» Ҳаво совуқ, одамлар ундан баттар...
Ҳамма нарса бор, мусаффо осмон, тоза ҳаво, иссиқ хона, қайноқ қахва, аммо илиқлик йўқ, меҳр йўқ!... 

Энг оғир кунларингда етти ёт бегоналар ёрдам бериб турса-ю, яқинларинг ўзларини етти ёт бегонадек тутишса, ўлай агар одамга алам қилар эканда…

Баъзан энг яқин инсонинг шундай аччиқ сўзларни айтидики, юрагингни тилка-пора қилиб ташлайди, ундан кўра кўзингга қараб юрагингга ханжар ургани минг марта яхшироқ, бир марта оғриқ сезасан, бир мартада ўласан... 

Кўчада юпин кийимда совуқдан қалтираб турган болакайни кўрсангиз унга ўз кийимингизни берармидингиз? Агар шундай қилсангиз уни меҳрингиз қутқаради, дунёни эзгулик асрайди...

Келинг бир-биримизга ёрдам берамиз, бир-биримизга меҳр улашамиз, ахир шундоқ ҳам арзимаган нарсаларни деб бир-биримизни кўнгилимизни синдириб ташладик...

Инсон ўзгаларга меҳр улашганда ёки ўзгалардан меҳр кўргандагина ўзини инсондек ҳис қилади

...Инсон бўлиб яшайлик!

Мен на шоир ва на ёзувчи, мен шунчаки ўша совуқда қолиб кетган болакайман ҳолос!
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: совуқ, Одамлар, ундан, баттар..., Ҳаво

Реклама
Популярные клипы
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20