Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» Билмадингиз мени борлигим
Бахтиёр Турсунов шеъри. 

Кўйингизда ёндим бир умр, 
Шеър ёдладим, ёқаманми деб? 
Лиммо-лимдир косаи-сабр, 
Ишқингизда ҳамон зорлигим, 
Билмадингиз мени борлигим. 

Ўтиб қолишингиз кутаман интиқ 
Ўтасиз, сезмайсиз ошиқ йигитни, 
Юрагим пойингизга этардим тортиқ, 
Ишқингизда ҳамон зорлигим, 
Билмадингиз мени борлигим. 

Олислардан кўриб турсам бас, 
Майли мехрингиздан бўлсам бенасиб, 
Юрагим ўйнайди сиздан келса сас, 
Ишқингизда ҳамон зорлигим, 
Билмадингиз мени борлигим. 

Саболарга айтдим дардимни, 
Тоғлар билан дардим бўлишдим, 
Ерга урдим, ўзим қадримни, 
Ишқингизда ҳамон зорлигим, 
Билмадингиз мени борлигим. 

Турсамда кўзларингиз олдида доим, 
Кўзингизни кўздан қочирмай, 
Қанча уринмайин юзлари ойим, 
Ишқингизда ҳамон зорлигим, 
Билмадингиз мени борлигим.
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: мени, Билмадингиз, борлигим

Реклама
Популярные клипы
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20