Бугун менга яна мотам либосдир,
Қалбим кемтиклиги энди меросдир,
Боқий хотирага қолган бу ӯкинч..
ОНА ..
МЕНИ ҚИЙНАР АЛАМЛИ СОҒИНЧ..
Армон нурларига кӯмилган умрим,
Етмайди бардошим,тугади сабрим,
Хаётим ӯтмоқда қуёшлик кунсиз,
ОНА ...
ҚАБРИНГИЗДА ЙИҒЛАЙМАН УНСИЗ...
Минг роҳат бӯлса хам азоб маконим,
Сизни қайтаришга йӯқдир имконим,
Дилим яйрамайди, бегона севинч ..
ОНА ..
МЕНИ ҚИЙНАР АЛАМЛИ СОҒИНЧ ..
Беғубор қалбингиз, нурли юзингиз,
Бизни деб қаварган жонсиз қӯлингиз,
Силамай қолишим сезмабман эссиз..
ОНА..
ҚАБРИНГИЗДА ЙИҒЛАЙМАН УНСИЗ...
Сукунат бағрига босиб қалбимни ,
Она Она дея тишлаб лабимни,
Дод солдим қайтмайсиз Волидам афсус,
Айтинг Қандай яшай, МЕҲРИБОНИМсиз..