Қирқ кеча-ю қирқ кундуз
Ўтди армон заҳрида:
Гул кўрпали авлиё -
Ухларсиз Ер бағрида...
Куйиб-куйиб кул бўлди
Миллионлаб юраклар,
Қадамлардан бўшамай
Сизга элтар йўлаклар...
Қирқ кун ўтгач, Заминни
Тарк этаркан Руҳ абад.
Лекин ҳали битмайди -
Сиз бошлаган ҳуррият.
Барҳаётсиз, токи бор -
Юрт байроғин кўтарган;
Юрагида эрк учун
Буюк мақсад кўкарган;
То Ернинг қай бурчида -
Кезиб юрган бўлса ҳам,
Ич-ичидан англаган -
"Ўзбегим - менинг Онам!"
То авлод бор -
Ўзининг
Ўзбеклигин танитган,
Онадан дуо олиб -
Юрт дардини аритган;
То ўғлон бор -
Белида
Тантиликнинг белбоғи;
Ва элнинг тарихидан
Ола билган сабоғин;
То - элим, деб,
Юртим, деб -
Юраклар ёниб турар;
Дун ёвлашган замонда -
Осойиш ҳукмин сурар;
Тинчликпарвар эл яшар -
Сиз танлаган йўл билан,
Биз билансиз ҳамиша -
Қўллаб турасиз руҳан!
Токи, Сизни таниган
Танитар фарзандига -
Якдилликдан намуна
Кўрсатар дилбандига.
Биз кўрар ёруғ кунлар -
Истиқлолнинг давоми,
Шоҳи Зинда,
Мақбара -
Жаннат Тахти Равони...
Қирқ кун - нима,
Тоабад
Ташлаб кетманг Ватанни!
Ҳеч бир фарзанд унутмас -
Сиздек Буюк Отани...
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Метки: Сиздек, унутмас, ФАРЗАНД, Отани..., Буюк, ҳеч, бир