» ФАРЗАНД
Ёшим эллик тўртга кирди, кўриб ўн ик нафар фарзанд,
Бу дунёдан ўтар бўлдим орқамда ўн икки фарзанд.
Бири қанду, бири қаймоқ, ширин шарбат эрур фарзанд,
Дилимни равшани Дилдор-Дилоромим ширин фарзанд.
Онасиз боқдим олтисин, ўгай ҳам туғди олтини (тўртини),
Синаб кўрди ўгайлик битмишин заиф она кучини.
Насиб қилсин жаҳаннамни олиб дўзахда ўчини,
Давру-Даврон, шону-шуҳрат бахти Давлат эрур фарзанд.
Лахат ичра ўлиб ётсам, дуо бирла мени йўқланг,
Дуо ризқим унутманг ҳеч, бозор оқшом мени ёдланг.
Дуо бирла танамга жон кирар, пинхона сиз йиғланг,
Дарвишим, жон дилим Баҳри дил хузури эрур фарзанд.
Отадан икки фарзандмиз укам Жўра унутма ҳеч!
Ўгай эмас туғишганмиз юракдан кекларингни кеч.
Қабр бошимда марсиям ўқиб бодаю зам-зам ич,
Донишим, Дилфуза, Дилшод, кенжатойим Маҳфуза фарзанд.
Маросимда йиғлаганлар хаққимга алвидо рози,
Тиловат айлабон Оллоҳ каломин алвидо рози.
Саловат лолазор қабрим ёпинглар алвидо рози,
Ташлангиз ўн ик сиқим тупроқ кўзимни нури фарзанд.
"Қамар” осмондаги ойдур вале қахри заминдурман,
Гуноҳим хаддан ошгандур бунга доим аминдурман.
Кечиргай тонгла машҳар камтаринг камтаридурман,
Ота-она, Худо рози имоним қуввати фарзанд.
Ўринбой РАҲМОНОВ, Ўш шаҳри, Қирғизистон
Метки: