Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» ГЎЗАЛ ФАРҒОНА
Гўзал Фарғона элинг меҳмондўст,
Олтин тупроғи кўклам поёндоз.
Суви зумраду, тоши дур гавҳар,
Деҳқони, заргар кетмони пардоз.

Гўзал Фарғона тўрт иқлим анда,
Биридан-бири чевар, пазанда.
Баҳор ишласанг ҳосил мўл бўлар,
Ёзу-кузу-қишинг бўлиб арзанда.

Гўзал Фарғона дўстсан элларга,
Партиям мадад қувват белларга.
Қирғизу-ўзбек, рус-қозоқ, қалмоқ,
Етмиш икки ирқ достон тилларга.

Гўзал Фарғона оқ олтин кони,
Ширмойи шарбат қаймоғи-нони.
Пилласи шоҳи, эгнида атлас,
Йигит қизларнинг севгили жони.

"Қамар” қаламин қўлига олди,
Қува анордин тилига солди.
Офарин хуштар боғи болига,
Анордин ижод дилига солди.

Изоҳ: 1. Хуштар, хуш-лаззатли, ширинлар-ширини. 2. Бол-асал.
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: ГЎЗАЛ, ФАРҒОНА

Реклама
Популярные клипы
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20