» Икки душмани бор эркак кишини
Дунёга келдикми билинг, эй дўстлар:
Икки душмани бор эркак кишини – (х2)
Бири манманликдир, иккинчиси тил,
Тўхтатади юриб турган ишини. (х2)
Дунёга келдикми билинг, эй дўстлар:
Иккита дўсти бор эркак кишини –
Бири оиласи ва ҳалол меҳнат,
Шулар бўлса эгиб юрмас бошини.
Дунёга келдикми билинг, эй дўстлар:
Икки душмани бор эркак кишини…
Дунёга келдикми билинг, эй дўстлар:
Икки омади бор эркак кишини –
Вафодор аёл ва энг содиқ бир дўст,
Йўқса ҳаёт синдиради тишини.
Дунёга келдикми билинг, эй дўстлар:
Иккита қарзи бор эркак кишини –
Бири онасидан, бири ватандан,
Шу ишга сарфласин билак кучини.
Дунёга келдикми билинг, эй дўстлар:
Икки душмани бор эркак кишини…
Дунёга келдикми билинг, эй дўстлар:
Икки бойлиги бор эркак кишини –
Бири фарзандидир, иккинчиси бу
Хотиржамлик қаритмайди ёшини.
Дунёга келдикми билинг, эй дўстлар:
Икки қаноти бор эркак кишини –
Биринчиси иймон, кейин соғликдир,
Шулар келтиради омад қушини.
Дунёга келдикми билинг, эй дўстлар:
Икки душмани бор эркак кишини…
Дунёга келдикми билинг, эй дўстлар:
Иккита бахти бор эркак кишини –
Аёл эмас, эркак бўлиб туғилган,
Иккинчиси олар аёл ҳушини.
Аҳад Қаюм айтар билинг, эй дўстлар:
Икки устуни бор ижод аҳлини –
Бири чин муҳлислар ва истеъдоддир,
Санъаткор шулардан сезар бахтини.
Дунёга келдикми билинг, эй дўстлар:
Икки душмани бор эркак кишини –
Бири манманликдир, иккинчиси тил
Тўхтатади юриб турган ишини.
Дунёга келдикми билинг, эй дўстлар:
Икки душмани бор эркак кишини…
Похожие новости
- Бир кун минишинг бор,унитма инсон!
- Ота-Онам бой деб эмас бор деб қувон
- БИР БОР АЙТГИН
- Бир кун минишинг бор,унитма инсон!
- Ота-Онам бой деб эмас бор деб қувон
- Бир камзулим бор эди
- Бир камзулим бор эди,
- ТАНЛАГАН ЙЎЛИ БОР ЎЗБЕКНИНГ !!!
- Бу кунларга етганлар бор,етмаганлар бор!
- Ота-Онам бой деб эмас бор деб кувон..