Оқибатдан сўз очганда дил ғашланса,
Охиратдан сўз очганда кўз ёшланса.
Давраларда дунёликдан гап бошланса,
Ота-Онам бой деб эмас бор деб қувон,
От-туяда эмас майли юр пиёда.
Оринг бўлса пулдорликлардан сан зиёда
Эй бандалар икки кунлик бу дунёда
Ота-Онам бой деб эмас бор деб қувон
Бўлмаганни ожиз банда бўлдиролмас ,
Онанг каби сани ҳеч ким кулдиролмас
Ўксик кўнглинг молу дунё тўлдиролмас
Ота-Онам бой деб эмас бор деб қувон
Ота-Онанг сани ташлаб кетса аён
Юрагинга ғам - ташвишлар қилар исён
Шундей экан хизматида туриб ҳар он
Ота-Онам бой деб эмас бор деб қувон
Ўргилайми дабдабали уйларингдан ?!
Айланайми қадди ниҳол бўйларингдан
Ёру - дўстлар келган катта тўйларингдан
Ота-Онам бой деб эмас бор деб қувон .
Улфатларинг паст назарда қарасалар ,
Сохта дўстлар атрофингни ўрасалар ,
Кимлар сандан кимлигингни сўрасалар ,
Ота-Онам бой деб эмас бор деб қувон.