Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» ХАЁТ
Навоий бобомдек ғазал ёзолмай,
Гоҳо ижодимдан, кўнглим тўлмайди,
Инсонлар бир-бирин кўзларин ўяр,
Хаётда бундайин яшаб бўлмайди. 

Инсонлар ўзича мақоллар ўқиб,
Пул топиш дардида ёлғонлар тўқиб,
Яшашар бир-бирин кўзини чўқиб,
Хаётда бундайин яшаб бўлмайди. 

Эркаклар ўтирар хотиржам уйда,
Аёллар кўчада туннинг қўйнида,
Оила ташвиши аёл бўйнида,
Хаётда бундайин яшаб бўлмайди.

Отанинг ўғлига гапи ўтмаса,
Она ўз қизига таълим бермаса,
Акаси уканинг дардин билмаса,
Хаётда бундайин яшаб бўлмайди.  
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: ХАЁТ

Реклама
Популярные клипы
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20