Эсди ғарбдан майин шамол,
Этларим жимирлади.
Келдими куз деб ўйладиму,
Лекин кўнглим ғашлади.
Кейин билсам, раҳмат экан бу шамолнинг ҳикмати,
Хайр миллат қахрамони, хайр ўзбек отаси!
[ Uzbekona.Uz ]
Бугун юртим кенг таратди дунёга донғу-шараф
Мусаффодур осмонимиз, бойдур халкимиз, фарах
Буюк тарих тузаётиб, улуғладиз хар тараф,
Хайр миллат қахрамони, хайр ўзбек отаси!
[ Uzbekona.Uz ]
Инсон ўлмас токи бордур ортидаги ишлари,
Руҳи шоддур, жойи - боғдур, рози экан болалари.
Ўрнак дея Сизни эслай, интилай мақсад сари,
Хайр миллат қахрамони, хайр ўзбек отаси!
[ Uzbekona.Uz ]
Раҳмат, раҳмат, яна раҳмат, бошқа йўқдур сўзларим!
Тану-жониз қилиб фидо, қайга шошасиз яна?
"Кетдим болам, келди менинг орзу қилган кунларим",