Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» ХУШ КЕЛИБСИЗЛАР
Хуш келибсиз барча меҳмони азиз,
Гул поёндоз сизга ҳамдир бошимиз.
Марҳамат тар мева, ширин нонимиз,
Хуш келибсиз нуридийдам жонимиз!

Дунёда қимматли инсондур одам,
Нонни берди Генераллиссимус отам.
Бу шараф-шон то абаддур бу мудом,
Хуш келибсизлар қадрдонлар азиз!

Хуш садоси муғанийлар созини,
Ялла айтган жилва ўйин нозини.
Кечирасиз нози-неъмат озини,
Хуш келибсиз эй қадрли меҳмонлар!

Укам Жўра умрида бир тўй кўрди,
Санжар номли ширин эркатой кўрди.
Танбур, рубоб ялла билан куй кўрди,
Хуш келибсиз базмимизга меҳмонлар!

Тенглик эрур шиоримиз бул қадаҳ,
Коммунизм сари қўйдик биз қадам.
Раҳбаримиз партиядир дамба-дам,
Хуш келибсиз коммунизм авлоди!

Кўтаринглар бу қадаҳни сизлар ҳам,
Барчангиздан туёқ қолсин излар ҳам.
Тўй кўринглар, ўғил бўлсин қизлар ҳам,
Хуш келибсиз хонанда, созандалар!

3 октябр шанба 1964 йил.
Ўш шаҳри укам Жўрахоннинг ўғли Санжарбекнинг суннат тўйида 500 нафар меҳмонлар даврасида қарсаклар билан ўқиб бердим. Тўйда хонанда Неъматжон Қулабдуллаев куйлаган.
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: КЕЛИБСИЗЛАР, ХУШ

Реклама
Популярные клипы
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20