Севги- ҳаёлдаги сеҳрли ўлка, Ҳамма ҳам бир бора унда кезади. Ақл юрак учун бўлади ўлжа, Унда юрак ўзини ғолиб сезади. Сеҳрли ўлкада учишинг тайин, Ҳатто сабо сенга саман от бўлар. Оқ булутни қучишинг мумкин, Унда гул барглари иморат бўлар! Бинолар тикланган майсаларидан, Зинаси товланар тонг нурларида. Ясавул қўйилган асаларидан, Парилар гул экар ул қирларида. Тонгда ёмғир бўлиб ёғади сеҳр, Ноз-нематлар бисёр камалагида. Жонзоти кўзида порлайди меҳр, Учиб юрса бўлар капалагида. Ширинсўз фаришта эртаклар ўқир, Қайиқда сузасан, ширин энтикиб, Ўргимчак сен учун матолар тўқир, Кийдириб қўяди ниначи тикиб. Юрасан доим ёш, навқирон, ўктам, Устингда эскирмас шохона либос, Ёнингда бўлади сен севган санам, Унда меҳр боғи гуллайди қийғос! Кезмайсан, мухаббат келмаса дилга, Бу ўлка сеҳрли, манзили юрак. Кезасан, тушганда кўнгил-кўнгилга, Ёринг учун бўлса энг олий тилак
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Метки: шеъри., Бахтиёр, Турсунов, Севги-бу!?