Қийнамаса алам виждонни, Эгалласанг қалбда довонни, Тикан қийнамаса товонни, Шунинг ўзи бахтдир ёронлар! Сандиғингда донинг бор бўлса, Ейиш учун нонинг бор бўлса, Тананг ичра жонинг бор бўлса, Шунинг ўзи бахтдир ёронлар! Силаб ўтса сабо юзингни, Гуллар қувонтирса кўзингни, Тинглагувчи бўлса сўзингни, Шунинг ўзи бахтдир ёронлар! Арофингда дўстлар бўлса жам, Бўлса улар дардингга малҳам, Юрагингни кемирмаса ғам, Шунинг ўзи бахтдир ёронлар! Фароғатда ўтса тунларинг, Осуда бошланса кунларинг, Ўзингга топган ёғ, унларинг, Шунинг ўзи бахтдир ёронлар! Зериксанг фасллар алмашар, Бахорга чаманлар ярашар, Қишда-ку, кўзларинг қамашар, Шунинг ўзи бахтдир ёронлар! Тақдиримда не бўлса шайман, Рисқим етса ошим ошайман, Ғамга ботмай, ҳурсанд яшайман, Шунинг ўзи бахтдир ёронлар! Қилолсак биз борига шукр, Қалб тубига чўкади қахр, Юрагимда балқмоқда мехр, Шунинг ўзи бахтдир ёронлар! Сув жимирлаб оқишида бахт, Уй тўрида сенга тайёр тахт, Иймон учун топа олсанг шахд, Шунинг ўзи бахтдир ёронлар!
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Метки: шеъри., Бахтиёр, ёронлар!, узи, Турсунов, бахтдир, Шунинг