Мусофирда юрган акамни асра, Юзинг ёруғ қил, қуруқ қайтмасин. Бошини эгмагин сираям, асло, Энтикиб нолиган сўзлар айтмасин.
Бу йил тўй қиламан деганди улар, Яхши ният билан кетганди чиқиб. Биламан ухламай чиқяпти тунлар, Елкасига шамол тегсин ишқилиб.
Мусофирда юрган укамни асра, Ёш бўлиб бўйнига олди рўзғорни. Кетмон чопмаганди ҳеч бирор марта, Майдалаб юрганмиш у ерда тоғни.
|
Икки елкам узра фариштам туриб, Бало-қазолардан асрармиш тинмай Буни бошим узра шайтонлар кўриб, Мени ёмон йўлга чорлар эринмай.
Эх шайтон, макрингдан тўйиб кетдим рост,
|
Хаёт узи тилсимот, Унда шохсан ёки мот. Булмаса хам учкир от, Аллох узинг инсоф бер. Майли килсин хиёнат, Дунёда бор диёнат.
|
Зангори осмонга қараб, ўйга толасан баъзида...
- Дунёга нима учун келдим? Манзилим қай томонда? Якуни қаерда? Ва нима учун ?
Саволлар тўрига тушиб тўлғонасан, тўлғонасан, ечими йўқдай, гўё...
|
Иймон бўлсин ҳамрохим, Раҳмон бўлсин панохим. Билиб билмай гунох қилсам, Ўзинг кечир Аллоҳим...
|
Дуо ижобат бўладиган вақтлар: – Саждаларда; – Туннинг охирида; – Фарз намозига азон айтилганида; – Ёмғир ёғаётганда; – Жума кунидаги бир пайтда (яъни, икки хутба оралигида); – Одамларнинг маййит вафот этгандаги дуоси; – Мусулмоннинг ўз биродари ҳаққига дуоси; – Мазлумнинг дуоибади; – Қадр кечасидаги дуо.
|
Бешарм ишлардан қизармади юз, Ҳаёсиз оламдан узолмадинг кўз! Менинг-ку олдимда баҳонанг тайин, Худонинг олдида не дегайсан, дўст?
Отангга тополдинг рўкачларингни, Онангга тополдинг рўкачларингни, Кулиблар ёпа олдинг рўкачларингни, Худонинг олдида не дегайсан, дўст?
Ҳақдан ёпганингда қулоқларингни, Зинога кўмилган қўноқларингни, Аёлинг билмади гуноҳларингни, Худонинг олдида не дегайсан, дўст?
|
Болажоним куйдирма бунча, Кўпайтирдинг сочим оқини. Ҳавотирим ортяпти шунча, Босиб ўтсанг жахл тоғини.
Кеч келяпсан кўчадан қўзим, Дарвозага термулиб толдим. Келгунингча илинмас кўзим, Шу йил болам тез қариб қолдим.
Зарда қилсанг оғрийди жоним, Жеркишинга тўкаман кўз ёш. Хаста бўлсанг ёмон аҳволим, Етказолмай қоламан бардош.
|
Кеча Худоман деб хайқирган гумроҳ, Бугун тобутида жим ётур э, воҳ. Забонимдан шу байт тўкилди ногоҳ, Қақшатқич бўларкан Аллоҳ қасоси.
Кўнгли буюрганни тушириб паққос, Кеча долларларга кўмилган раққос. Бугун мухтожликда, айласам таққос,
|
Duolarga qorishib so‘zi, Ko‘zyoshlardan yuvilar yuzi. Beshiklarga qotmayin ko‘zi, Farzandsizga farzand ber Xudo!
Bolam debon so‘zlashga zor til,
| |