Бир соғ одам қолмаган гўё, Оғу экан ишқнинг атоси. Мажнунларга тўлган бу дунё, Туйғуларнинг мажруҳ xатоси - Ҳавасни севги деб ўйлаган.
Ҳеч соғ одам қолмаган гўё, Заҳар экан ишқнинг атоси, Қурбонларга тўлган бу дунё. Гўзалларнинг жирканч xатоси - Бойликни баxтим деб ўйлаган.
Шоирларга тўлган бу дунё, Ҳа! Шеър экан ишқнинг атоси.
|
Елкамга қўл уриб, айтилар "Шифокор ўғлимдан..!” деган сўз. Кетади ҳаёллар чалкашиб, Бу сўз – ич-етимни еган сўз. Мен ёрга бўшатсам кўксимни, Бошқага очилса қучоғи, Бу ёқда биқинга ботади Дўстимнинг кўринмас пичоғи. Куюниб бақирсам, арзимга Акс-садо бермайди қоялар. Қишлоқда Қуёшнинг ўғлиман, Шаҳарда ўқитар соялар.
|
Жонимга тегмоқда барчаси бир-бир, Жон эса ҳалқумга келар охири. Битта мен йўқ бўлсам не бўпти ахир — Ўзбекнинг камайиб қолмас шоири.
На Тошкент, на Қўқон билади мени, Ахир ўз-ўзимни алдаб, нетаман? Шу оппоқ қоғоздан яширай нени — Бир ўлиб кўрмадим, холос. Кетаман!
Бир қалтис қулади кеч кузги офтоб, Чўққидан чўққига урилиб синди. Куннинг синиқлари бунчалар сероб – Улар юлдуз бўлиб милтирар энди.
|
Олийжаноб эрига ўғил фарзанд туғиб беришни орзу қилиб яшаётган аёл бу сафар ҳам қиз кўрди. Одамларни гап-сўзига парво қилмаслигини айтиб аёлини қучоғига олган эр, унга далдалар берди. Ана шундай сабрли, виждонли ва иймонли эри борлигидан таъсирланган рафиқасининг дилдаги сатрлари:
Сиз ҳойнахой билмайсиз буни, Бугун айтай кўнглим бўшасин. Мен Худодан сўрайман шуни, Қизларимиз сизга ўхшасин.
Келдингизми адажон дея, Пойингизга кўрпа тўшасин. Бўлсин сиздек мехрибон, софдил
|
Кеча Худоман деб хайқирган гумроҳ, Бугун тобутида жим ётур, э воҳ. Забонимдан шу байт тўкилди ногоҳ, Қақшатқич бўларкан Аллоҳ қасоси.
Кўнгли буюрганни тушириб паққос, Кеча долларларга кўмилган раққос. Бугун мухтожликда, айласам таққос, Қақшатқич бўларкан, Аллоҳ қасоси.
Кеча танин сотган жанона бир қиз, Бугун хеч кими йўқ жувондир ёлғиз. Уни хароб этмиш хирсдек ялмоғиз,
|
Тўкилган табассум тиллога тенгдир, Хуш ният аслида хумога тенгдир. Бир марта жилмайиб, бир кулиб кўйинг, Бу олам торга тор, кенларга кенгдир!
|
Энг ёмон соя - қўрқув..!
Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик..!
Энг қўрқинчли одам - ёлғончи..!
Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад..!
Энг катта бойлик - оқиллик..!
Энг катта мерос - тарбия..!
Энг катта куч - сабр..!
Энг катта хазина - илм..!
|
Yurtim mening chamaniston Uning porloq yulduziman Kuksim magrur boshim osmon Uzbekiston qiziman
Qayga borsam yulim ravon Barchinoyning iziman Osmonim tinch , xalqim omon Uzbekiston qiziman
Boglari bor , mevaga kon Men uning shux bulbuliman Aziz maskan jannatmakon Uzbekiston qiziman
|
Нигорим..! Б.Турсунов
Сенга қараб бўлмас қуёш кабисан, Ихтиёр измингда, пойгакда орим. Ҳозирча сен ишқдан бир оз нарисан Севгин тушунасан мени нигорим.
|
Айтар эди онам менга ёшлигимда: «Шу сўзларим унутмагин жоним, болам. Ёлғон сўзин олиб ташла луғатингдан, Бошинг узра қилич серкаб турсалар ҳам!!!
Авваламбор, сотқин феъллар ила юрма, Улар билан ўтирмагин, ётма, турма.
| |