Бу кун эгнимда иссиқ тўн,
Кўзим шомий шабистондир.
Тўсатдан мангу юмсам кўз,
Тўлур хоки зимистондир.
Тириклик шукрини қилгин,
"Қамар” нури гулистондир.
Гулистонлар фалак чархи,
Қилур вайрон гўристондир.
Ўзинг дунёга келтирдинг,
Ғами-ғаштларга тўлдирдинг.
Ёруғ дунёга тўйдирмай,
Қоронғу гўрга кўмдирдинг.