» Бевақт вафот этган катта ўғлим Раҳмонжонга бағишлайман.
Оҳ!!! Ким қилди фалак, сиз жону-жонимдан жудо,
Кўз қувончиқ дилни тори меҳрибонимдан жудо.
Оҳ!.. нечук чоғ эрди ул шомий чироғимдан жудо,
Айрилиқ этмиш эзиб гул ғунчалоғимдан жудо.
Ота-онанг ҳам ором топмиш эди бўлсанг омон,
Дарду ҳижрон қўймади пушти-панохимдан жудо.
Бўлди меҳмон Раҳмонжон жонини айлаб армуғон,
Мен ўлсам кошки гул бўталоғимдан бўлмай жудо.
РАҲМОНЖОН №2 Муртазо
Мани куйдириб ташлади бир ўти,
Жудоликка йўқ ота-онанг тоқати.
Жудолик туни олти бўлмай соати,
Келди ажалдин бир фалак офати.
Бериб биз учун ул ширин жонини,
Ўйиб наштари бир неча ёнини.
Энди мен бўлай шул болам зомини,
Бер уқубат менга ҳам сен комини.
Тугалди ишим, манзили жонга кетай,
Вафосиз қўзичоқ ёнида ётай.
Юракдош шириним ерига ботай,
Баски алвидо бул замондин ўтай.
Бориб манзили жона-жонга етай,
Ўзинг яхши қол эй вафосиз нетай?!
РАҲМОНЖОН №3 Пуғон
Қувонган кўзларимга жиқ тўла ёшлар солиб фарзанд,
Юрак гирдобима қонлар қотиб сўлдим ўлиб фарзанд.
Бу дард офатли чангалда омон қолмас эдинг фарзанд,
Эсон бўлсанг шу дунёда ёмон бўлмас эдинг фарзанд.
Шу дунёга келиб тўрт кун жафо тортиб кетиб фарзанд,
Гули рухсорини очмай вабога учраган фарзанд.
Ўқиб мактабда илм-фан шу дилга сен бўлиб пайванд,
Ота-она учун пушти камар ёрдам бўлиб фарзанд.
Ўлим субҳи сабосида вафони сақлаган фарзанд.
РАҲМОНЖОН №5
Вой болам-болам, асал, ширин қўзичоғим болам,
Кетдинг минг афсус тарки жаҳон, ширин жоним болам.
Эссиз кетдинг оламдан қаламқош қўзичоқ болам,
Ғариб йўлдошим, шаҳид Раҳмонжоним гўдак болам!..
РАҲМОНЖОН №6 Мўғулча
Ажралиб жону-дилим жондин кечиб кетгим келур,
Сабру-тоқатим тугаб ороми жон этгим келур.
Айрилиқ этди эзиб бул кўксимни ханжар тилур,
Сен билан тез бирлашиб торки омон бўлгим келур.
Оҳ ажал берди сенга очмай гулинг фасли хазон,
Дардинг этмоққа баён бермай омон сўлгин келур.
Меҳрибоним бўл ризо, мен ҳам сенга бўлгим фидо,
Хайрлашайлик алвидо, тез сен билан бўлгим келур.
РАҲМОНЖОН №7 Қасам
Дилдаги куйган жигардан қон қусай фарзандима,
Кўздаги нурим билан ёшлар тўкай фарзандима.
Айрилиқ тунларимда йиғлаб мен қарайман осмон,
Юлдузинг кўрсат, кўрайин лутф этиб фарзандима.
Тоғ аро тупроғингга қўйсам қадам субҳи сабо,
Қанчалар қон йиғлашур мендек ғариб фарзандима.
Доди бедод жон кўзим йиғлама бийрон қўзим,
Ота-онангни эзиб кўнглини гирён айлама.
Мен ғариб, шўрлик онанг кўксини бас қон айлама!
РАҲМОНЖОН №8
Айрилдим борлиқ тоғимдан малҳами жоним кўзим,
Чаман гулзор боғим ичра булбули тўтим қўзим.
Улфатим жоним, қўзим, қанду-асал, ширин сўзим,
Порлаб ёнган қаро қимматбаҳо гавҳарим кўзим.
Ғунчасин ёзмай қанотин лайлатул-қадр қўзим,
Кетдинг минг афсус гўзал қайрилма қош қизил юзим.
Қаро рўмол қўлимда қон йиғлатиб кетган қўзим,
Энди кўрмоқ йўли йўқ, йўлга равон бўлган бўзим.
Ўнг кўзим ҳам сўл кўзимнинг гавҳари шомий кўзим,
Айрилдим борлиқ тоғимдан малҳами жоним қўзим.
Чаман гулзор боғим ичра булбули тўтим қўзим,
Қаъбайи-Маккам-Мадинам рўзадор кетган қўзим.
Ўринбой РАҲМОНОВ, Ўш шаҳри, Сулаймон тоғи 18 март 1940 йил
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: