Гарчи ҳаёт ўткинчи лекин катта дарс экан,
Мен берсам қарз эмас-у, улар берса қарз экан.
Ҳар қадамда дўстимдан ўзим билмай панд есам.
Дўст деганим дўст эмас, фақат онам дўст экан.
Йўқ эмиш менда юрак, менда кўнгил йўқ эмиш.
Улар севса севги-ю, мен севсам ҳавас экан.
Ўйлар эдим барчани бир хил дея, тенг дея
Лекин улар гўё тоғ, мен бир оддий хас экан.