Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» Бир кам дунё эканда - бу бир камини ёполмадим.
Менга кулиб боққанларга гоҳо кулиб боқолмадим.
Чаккамга гул таққанларга мен бориб гул тақолмадим.
Юрагимга ёққанларни кўнглига йўл тополмадим.
Бир кам дунё эканда - бу бир камини ёполмадим. 

Эгним бутун, қорним тўқу, лекин кўнгил меҳрга зор.
Ночор қолган пайтларимда бош эгишга қиламан ор.
Ғамга тўла бахтсиз кунда, бахт кетидан чополмадим.
Бир кам дунё эканда - бу бир камини ёполмадим. 

Омад қуши учса бошдан маҳкам тутиб қололмадим.
Жондан ортиқ суйганимни кўнгилчасин ололмадим.
Кўп қадрдон дўст топдиму битта сирдош тополмадим.
Бир кам дунё эканда - бу бир камини ёполмадим. 

Бахтлар топсам бахтлиман деб осмонларга қўлим чўздим.
Омад қуши учса бошдан, кўз ёшлардан маржон туздим.
Бахт ҳам топдим, ғам ҳам топдим, иккисин бир қилолмадим.
Бир кам дунё эканда- бу бир камини билолмадим
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: кам, ёполмадим., бу, камини, ДУНЁ, эканда, бир

Реклама
Популярные клипы
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20