» Эй, инсон мен жуда бахтлиман деб айт...
Онамга хат ёзсам ёзолмаябман
Кўз ёшим ёзганларим ювиб кетябди
Мусофир дўстларим чидолмаябман
Онамни жуда ҳам кўргим келябди
Пул ишқида дунё кезябмиз
Бир мушитапар бизни уйда кутябди
Баъзан йиғлаб баъзан кулябмиз
Онамни жуда ҳам кўргим келябди
Баъзан ишдан кеч келган маҳал
Ё уйғонсак эрта тонг саҳар
Ким бизни онадек кутиб олябди?
Мен онамни жуда ҳам кўргим келябдиҲар дам Яратганга шукринг билдириб,
Шайтоннинг тушкунлик дунёсидан қайт,
Ёмондан ҳам яхши одат қидириб,
Эй, инсон мен жуда бахтлиман деб айт...
Гоҳо уловдасан, яйдоққа қараб,
Уйланмаган қари бўйдоққа қараб,
Шамолдай югуриб, чўлоққа қараб,
Эй, инсон мен жуда бахтлиман деб айт...
Ишонган дўстларинг сотиб кетса ҳам,
Жигарлар жафоси ботиб кетса ҳам,
Юрсанг гар саломат,кам қилмас Эгам,
Эй, инсон мен жуда бахтлиман деб айт...
Иллат изламагил кўнгилсиз, ёрдан,
Умрлик савдо бу топмас, бозордан,
Фазилат ахтаргил йўқ эмас, бордан,
Эй, инсон мен жуда бахтлиман деб айт...
Бош қўйсанг ҳоки зар Ватанинг бўлса,
Булбул чақ-чақлаган чаманинг бўлса,
Душман хужумига камонинг бўлса,
Эй, инсон мен жуда бахтлиман деб айт...
Эмин эпкин чиқса олган нафасинг,
Тошдай метин магар феълу асабинг,
Ҳей, Мурод ўлмасин орзу-ҳавасинг,
Эй, инсон мен жуда бахтлиман деб айт...
Мен онамни жуда соғиндим
Соғинчдан кўз ёшим дарё бўлябди
Ўзмча бир оз йиғлаб овундим
Мен онамни жуда ҳам кўргим келябди
Онам билан ўтган ҳар онни соғиндим
Ҳар кунни ҳар тонгни соғиндим
Онам ёпган кулча нонни соғиндим
Онамни жуда ҳам кўргим келябди
Она сизга дардим айтким келябди
Онажон кечиринг бизни
Сизни жуда ҳам кўргим келябди.