Бўйим етмас мисли фалаксиз,
Мен мажнунтол, сиз бир тераксиз,
Менга жуда – жуда кераксиз,
Мени асло ёлғиз қолдирманг.
Соғингандан кўзга келса нам,
Ойга боқиб термулиб бир дам,
Соғинчимга изладим малҳам,
Келинг гулим ёлғиз қолдирманг.
Салмонлайман ишқ пойгасида,
Юрак куяр алангасида,
Барқлар уриб дил ойнасида,
Келинг гулим, ёлғиз қолдирманг.
Майли жавоб ёзманг хатимга,
Қулоқ солманг дил ҳасратимга,
Лекин кириб айтган гапимга,
Мени асло ёлғиз қолдирманг.
Билолмайман одаммисиз- ё,
Кўкдан тушган фаришта гўё,
Нодира қиз то абад асло,
Собитшоҳни ёлғиз қолдирманг.