Бу жаҳонда ғам келса ғолиб,
Қолмаганда ўзга чоралар,
Меҳри қаҳат дунёдан меҳр
Кутар экан ёлғиз оналар.
Таянгайдир инсоф, иймонга,
Зулм айласа қалби қоралар.
Ўз дардини ичига пинҳон
Ютар экан ёлғиз оналар.
Гоҳ қалбини айлагай вайрон
Ҳувиллаган бўм-бўш хоналар.
Фарзандига нон тугул жонин
Тутар экан ёлғиз оналар.
Оппоқ тонгдан беради дарак,
Сочидаги оппоқ толалар.
Бу дунёга омонлик тилаб
Ўтар экан ёлғиз оналар.
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Метки: оналар., Ўтар, ЁЛҒИЗ, ЭКАН