Мен ҳамонки ёлғизман, ёлғиз,
"Шеър жинниси" дейдилар андак.
Шу гапларни айтганлар эсиз,
Шеър нелигин билмаса керак!
Адабиёт остонасидан,
Юлмоқликка уринарлар гоҳ.
Сўзга ташна мендек гадони,
Сўзларингдан айирма Аллоҳ!
Ўлдирса ҳам шу "Сўз" ўлдирсин,
Ёш бошимга келсада бало.
Уларга айт лекин Аллоҳим,
Шеърларимга тегмасин асло.
Тушунмаслар қайдан билади,
Етармиди шеърнинг қадрига?
Шоир қалбин бўлиб беради,
Туғилажак ҳар бир шеърига!