Қулоқ солинг дўстлар шу сафар,
Унутилсин бари дард, азоб.
Шукр дейлик, туриб тонг саҳар,
Яхшиликка ёзилар савоб.
Пули йўқни назарга илмай,
Даврамизга қўшмадикми ё?
Яна кимни ранжитдик билмай,
Дейдилар-ку бу қайтар Дунё!
Кимларнидир ғийбат қилибон,
Гуноҳ қилиб қўймадикмикан?
Кечирмаса гар ўша инсон,
Аллоҳим ҳам кечирмаса экан?
Эзгуликни барпо этайлик,
Ёмонликни юқтирмай дилга.
Яхши инсон бўлиб кетайлик,
Бу дунёдан сўнгги манзилга.