Дунёнинг азалдан кори шу экан,
Топганда йўқотиш, йўқотса топмоқ!
Бўлди, битди! Асли бори шу экан.
Лекин оғир, доим «топмоқ-йўқотмоқ»!
Ҳаётни паст баланд сўқмоқларида,
Одамлар, нимадир излайди доим.
Ҳаммада интилиш, ҳаммада ташвиш,
Қочган ҳам қувган ҳам дейди,-«Худойим»!.
Умид орзу билан яшайди инсон,
Ахир ғам бўлмаса, нажот бўлмайди?!
Қайғу-алам керак, қувонч бахт учун,
Шуларсиз дунёда ҳаёт бўлмайди!
Муҳаббату-нафрат, ёнма-ён доим,
Мутаносиб эрур барчаси, аммо?!
Инсоннинг ҳаёти бир кун тугайди,
Лекин, тугамайди, қайғу, муаммо!!
Бизлар эса, келиб кетаверамиз,
Шундай бўлган ўзи аслида мудом.
Кўпларни кўрган, бу ташвишли дунё,
То қиёмат, шундай этади давом!