» Дунё
Бир томонинг сув босиб, бир томонинг ёнодир,
Бир томонинг разолат, бир бўлагинг зинодир.
Айт, юз ёки минг йилдан сўнгра ниманг қолодир?
Иноятни асраб қол фоний дунё, дунёжон!
Жохилларинг бир жаҳон, жиноятлар осмондир,
Ҳар қадамда, бир фириб, ҳар қаричда ёлғондир,
Ох, бу қўхна бағрингда қанча гаддор меҳмондир.
Ҳидоятни асраб қол, фоний дунё, дунёжон!
Китоб тутган мардингдан, яроғ тутган номард кўп,
Ҳар кун мингта қурбон-у, юрагингда дардинг кўп,
Тинчлик- деган болангни қадамини суйиб ўп,
Халоватни асраб қол, фоний дунё, дунёжон!
Қўшни хаққи, етимнинг хаққи- етти аршдандир,
Бева нони юмшоқмас, ҳар бурдаси тошдандир.
Гадойинг хам, шоҳинг хам битта лойи-лошдандир.
Адолатни асраб қол фоний дунё, дунёжон!
Эътикодлар юз ҳилу, баъримиз бир –башармиз,
Ҳаммамиз ҳам Аллоҳнинг паноҳида яшармиз,
Аҳил бўлсак, эх қанча ғовдан қўрқмай ошармиз!
Саодатни асраб қол фоний дунё , дунёжон!
Олмонингни Гётеси, фарангинда Бальзак бор,
Ўрисингда Пушкину, Есениндек юрак бор,
Ҳар миллатда минг дахо, мингта гўзал тилак бор!
Нафосатни асраб қол ,фоний Дуне , дунёжон!
Бойинг булак, ғарибинг бир бурчакда бўлмасин,
Бир сандикда донинг хор, бирлар очдан ўлмасин!
Хеч бандангин "НОН!" дея паймонаси тўлмасин!
Саховатни асраб қол,фоний дунё, дунёжон!
Йўргагингда пок эдик, кетарда ҳам пок қилгин!
Ҳар бандангни охират йўлида идрок қилгин!
Ёмонини қўймаган ёмонинг ғамнок қилгин,
Диёнатни асраб қол, фоний дунё, дунёжон!
Бир томонинг сув босиб, бир томонинг ёнодир,
Бир бўлагинг айш-ишрат,бир бўлагинг зинодир,
Айтгин менинг боламга, яна ниманг қолодир?!
Инсониятни асраб қол, фоний дунё, дунёжон!
Метки:
Похожие новости
- ДУНЁ ЎТКИНЧИ
- ДУНЁ ЎТКИНЧИ
- Дунё дермиш: кимки менга қулок солса,
- Бир кам дунё эканда - бу бир камини ёполмадим.
- Бир кам дунё эканда - бу бир камини ёполмадим.
- Сизнингча зарлардан ясалар дунё
- Сабабини билинг дустлар, Аёлсиз дунё тордир Яхшиям бахтимизга - Улар калбга мадордир.
- Хакка даъват--кутлуг даъват , Хой- хавасни унут,болам.Улим хакдир,дунё фоний,Азонга кулок тут,болам.Кунда беш бор чакиради,Кирларингни арита