Дунё дермиш: кимки менга қулок солса,
Унга айтар сирларим бор, агар олса.
Неча-неча дунёсига берилганни,
Даврим келди, деб ўзича керилганни.
Алдаб-сулдаб, тубсиз жарга йиқдим мано,
Олиб бориб қаро гўрга, тиқдим мано.
Бойликларни тахладилар саржин-саржин,
Мен айладим хаммасини парчин-парчин!