Хонадоним нурга тўлдириб,
Онажоним хаёт бўлсайди.
Фарзандларим суйиб эркалаб,
Бахту камолимни кўрсайди.
Оёғига бошимни қўйиб,
Ором олиб ётгим келяпти.
Қайноққина мехрига тўйиб,
Онамни мен кўргим келяпти.
Сафарларга кетган чоғимда,
Уйқу билмай кутарди онам.
Болам омон кайтсин дея,
Йўлим пойлаб кутарди онам.
Кўрар эди жонидан ортиқ,
Айлар эди борини тортиқ.
Гар кўзларим ёшдан намланса,
Яшар эди кўзим ёшим артиб.
Оёғига бошимни қўйиб,
Ором олиб ётгим келяпти.
Қайноққина меҳрига тўйиб,
Онамни мен кўргим келяпти.