Гохида хаетдан куйсанг куйинган
Болангни эркалаб суйсанг суйинган
Бир бурда ушокка туйсанг туйинган
Ушал муътабар зот онанг эмасми?
Йикилсанг авайлаб бошда тутгувчи
Дардини билдирмай ичга ютгувчи
Сендан тилло зармас мехр кутгувчи
Ушал муътабар зот онанг эмасми?
Соф мехр истасанг кузларига бок
Кунглида кири йук кордайин оппок
Ушал муътабар зот онанг эмасми?
Дуосида йиглаб хакни тилайди
Боламнинг бахти деб бахтни тилайди
Тиласа хам сенга тахтни тилайди
Ушал муътабар зот онанг эмасми?