Меню сайта
Реклама
Реклама
Популярные музыки
» ОНА
Қовжироқ япроғим, кулранг осмоним,
Қуёш мунг ранггида мунгли йиғлайди.
Соғинч оловида кўпирар қоним,
Она! Бу дардимни биров билмайди...

Сизсиз кунларимнинг азоби оғир!
Сиздан узоқларда юрибман аранг.
Хотира юракка босилган муҳр,
Мен ҳам муҳрландим, онажон қаранг.

Сабрим косасига сиғмайди висол,
Туйғулар тортишар, истаб ҳаловат.
Қор қадар музлаган оловли хаёл,
Асли таркидунё, гарчи муваққат...

Бегуноҳ сатрга гоҳ ғашим келиб,
Бағрига сиёҳдек тўкаман қоним.
Сўзларни савалаб, эзиб, эзилиб,
Аламим оляпман, оҳ, онажоним!..

Яшаб ўтган умрим, эринмай титдим,
Тушиниб етдимки, болалик бу Бахт!
Кўзимда ёш ила дардимни битдим,
Она! Сизни мендан айирибди Вақт..
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Метки: Она

Реклама
Популярные клипы
Опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 20