Ўқланган ҳижрон милтиғи, сайёддек кўнглимни нишонга олиб турган бир пайтда, менга бегона бўлган ҳотиржамлик ҳиссини қандай туйиш мумкин?!
Ҳаётим мусиқасини минг кўйга солаётган Қисмат, қафасдаги қушдек потирлаб, эркинлик истаётган руҳимни қийнаш билан оввора.
Кўзларимдан оқаётган ҳасрат наҳри ила кўкка боқаман!
Мовий осмонга бориб, бевафонинг устидан ёмғир бўлиб қўйилолмаган кўз ёшим, қурғур асфальтнинг дастидан ерга сингишни ҳам эплолмаяпти...
Бевафони ҳаётимдан ўчиролмай, кечиролмай, лекин аллакимларнинг нигоҳидан қалбимни тешгувдек ёвқур қарашларини излаш жонга тегди!
Қанийди...
Қанийди учқур соғинчим нафаси бир лаҳза тинса-ю, гуноҳкор ҳаёллар давом этмаса...