Мен севаман, танлаганим,
Ўзгасига солиштирмай,
Мажнун мисол суйганимни,
Лайлолардан қолиштирмай.
Мен севаман, молу давлат,
Насабини суруштирмай,
Уй жойларим кўз-кўз қилиб,
Тиллоларни тиқиштирмай.
Мен севаман, юрагимни,
Ақлим билан уриштирмай,
Мен севаман, муҳаббатга,
Хиёнатни қориштирмай..
«MusicBy.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Метки: Мен севаман, мен, СЕВАМАН, танлаганим